АсосийJamiyat
2039

Фарғонада ўтказилган тезкор тадбирда яна 50 нафар қидирувдаги шахслар ушланди

'Фарғонада ўтказилган тезкор тадбирда яна 50 нафар қидирувдаги шахслар ушланди'ning rasmi

Фарғона вилоятида “Долзарб 40 кунлик” доирасида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор вазият барқарорлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликни жиловлаш бўйича ўтказилган тезкор-қидирув ва профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбирлар давомида 96 та жиноятлар аниқланди. 

Жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яширинган 50 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.

Гуруҳбозликка алоқадор 25 нафардан ортиқ шахслар безорилик устида ушланиб, уларнинг фаолиятига чек қўйилди. 

Ўтказилган тадбирлар натижасида, 5 кг 921 грамм гиёҳвандлик воситалари, 414 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар, 42 та қурол-яроқлар, 221 та ўқ-дорилар, 61 дона турли жиноятга дахлдор материаллар тайёрланган компьютер, телефон ҳамда тақиқланган диний адабиётлар аниқланиб ашёвий далил тариқасида олинди.

Мисол учун, Тошлоқ туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро ўз хонадонида 8 дона жанговар ов қуроли ўқ дорилари, 61 дона гильзалар, 400 грамм порох, 140 дона 5,6 мм калибрли жанговар ўқ-дорилар қонунга хилоф равишда сақлаб келинганлиги аниқланди.

Шунингдек, жорий йилнинг 9 декабрь куни тезкор ходимлар томонидан ўтказилган тадбирлар натижасида, муқаддам Жиноят кодексининг 164, 165, 166 ҳамда 277-моддалари билан судланган, Марғилон шаҳар Гулистон МФЙ Б.Марғилоний тор кўчаси 11-уйда яшовчи 1988 йилда туғилган, тезкор вазиятга салбий таъсир кўрсатиб келган, жиноий тажовузкор Каримов Абдулло Қосимжонович, шахсга оғир тан жароҳати етказиб, яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланди. 

Тадбирлар давом эттирилмоқда

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар