1

Сирдарёда АҚШга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди

ЖИНОЯТ 11.12.2023, 19:10
Сирдарёда АҚШга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан Янгиер шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда фуқаро Ё.А. (муқаддам судланган) таниши У.П. билан ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.А.ни Америка Қўшма Штатларига бориши учун виза ҳужжатларини расмийлаштириб, Туркия ва Мексика давлатлари орқали юбориши эвазига У.П. 8 100 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1