1

Тошкентда бир гуруҳ жиноятчиларнинг навбатдаги гуруҳи ушланди

ЖИНОЯТ 11.12.2023, 21:12
Тошкентда бир гуруҳ жиноятчиларнинг навбатдаги гуруҳи ушланди

Пойтахтда  “Долзарб қирқ кунлиги” давомида гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний муомаласига чек қўйилди. 

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Мирзо Улуғбек туманида 2001 йилда туғилган Мухаммадиев Шарифжон Шуҳрат ўғли бошқарувидаги SPARK русумли автомашина холислар иштирокида текширилганда, 173 дона “Регапен” номли ҳамда 160 дона “Амино-мэтил” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Шу куни Учтепа туманида 1994 йилда туғилган Абдукаюмов Хусниддин Шамсиддинович бошқарувидаги NEXIA-3 русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда автомашина салонидан 32 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, Чилонзор туманида яшовчи 1984 йилда туғилган Бахматов Павель Игоревичнинг хонадони холислар иштирокида текширилганда 150 грамм синтетик гиёҳвандлик воситаси, электрон тарози, қадоқлашга мўлжалланган пакетлар ҳамда гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишга мўлжалланган турли воситалар аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

8 декабрь куни Бектемир туманидаги “Шарқ” ЙПХ масканида 1982 йилда туғилган Уринбаев Икромиддин Мухамадалиевич бошқарувидаги COBALT русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда 8 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

9 декабрь куни Учтепа туманида 1996 йилда туғилган Юнусов Темур Тимурович тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда ёнидан 19 дона бўлакларга қадоқланган синтетик гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Барча ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши учун тергов бўлимига тақдим этилган. Тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳам Тошкент шаҳар ИИББ томонидан “Долзарб қирқ кунлик” доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида яна бир нечта шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1