АсосийДУНË

Байден Зеленскийни АҚШга таклиф қилди

АҚШ президенти Жо Байден Украина раҳбари Владимир Зеленскийни 12 декабрь куни учрашишга Оқ...

АҚШ президенти Жо Байден Украина раҳбари Владимир Зеленскийни 12 декабрь куни учрашишга Оқ уйга таклиф қилди. Бу ҳақида Zamon.uz хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ушбу мулоқот Украина халқининг АҚШ томонидан қўллаб-қувватланишини ифодалайди.

Владимир Зеленский Аргентинада бўлиб, президент Хавер Милейнинг инаугурациясида иштирок этди. Қўшма Штатларда Зеленский бошқа масалалар қаторида Украина ва АҚШ ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш, хусусан, қурол-яроғ ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилади.

    Бошқа янгиликлар