АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида мунтазам авиақатновлар сони ҳафтасига 70 тага етказилади

'Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида мунтазам авиақатновлар сони ҳафтасига 70 тага етказилади'ning rasmi

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони шаҳарлари ўртасида мунтазам авиақатновлар сони ҳафтасига 70 тага етказилади. 

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

ICAOнинг “ICAN–2023” тадбири доирасида Транспорт вазирлиги делегацияси Саудия Арабистони Қироллиги авиация маъмурияти билан ўтказган музокараларда ушбу келишувга эришилди. 

Бу Ўзбекистондан "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларига борадиган зиёратчилар, шунингдек, "Умра плюс" дастури орқали Ўзбекистонга зиёрат туризми учун ташриф буюрувчи хорижий сайёҳларга кенг имкониятлар яратади. 

    Бошқа янгиликлар