АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, - 7 даражагача совуқ бўлади

'Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, - 7 даражагача совуқ бўлади'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ, шимолда 2-7° совуқ бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1-3° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар