АсосийDunyo

Арманистон ва Озарбайжон асирларни алмашди

'Арманистон ва Озарбайжон асирларни алмашди'ning rasmi

13 декабрь куни  Озарбайжон ва Арманистон икки давлат чегарасида  ҳарбий асирларни алмашишди. Бу ҳақда Замон.уз хабар берди. 

Узоқ давом этган можаролардан сўнг,  бир неча кун аввал икки тараф асирларни  алмашиш ва ўзаро алоқаларни нормаллаштиришга келишиб олган эди. 

Чоршанба куни Озарбайжон 2020 йил охирларида асирга олинган 32 нафар Арманистон фуқароларини озод қилди. Бунинг эвазига эса - келишувга асосан, Арманистон 2023 йил апрелидан бери ушлаб турилган икки Озарбайжон аскарини топширган. Бу ҳақда Озарбайжон ҳарбий асирлар бўйича давлат комиссияси хабар бермоқда.

 “Алмаштириш Озарбайжон-Арманистон давлат чегарасининг Газах қисмида бўлиб ўтди”,-дейилади баёнотда.

    Бошқа янгиликлар