АсосийDunyo

Россия мақсадларига эришса, Украинада тинчлик бўлади - Путин (видео)

'Россия мақсадларига эришса, Украинада тинчлик бўлади - Путин (видео)'ning rasmi

Россия "махсус ҳарбий операция" (СВО) мақсадларига эришганида Украинада тинчлик бўлади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин тўғридан-тўғри матбуот анжумани чоғида айтди.

“Мақсадларимизга эришганимизда тинчлик бўлади. Улар ўзгармайди. Биз нима ҳақида гаплашганимизни эслатиб ўтаман – Украинани денасификация ва демилитаризация, унинг нейтрал мақоми”, — деди у қачон тинчлик бўлади, деган саволга жавоб бериб.

Президентнинг таъкидлашича, бугунги кунда Украина деярли ҳеч нарса ишлаб чиқармайди.

“Улар ниманидир тежашга ҳаракат қилишади, лекин деярли ҳеч нарса ишлаб чиқармайдилар. Ҳамма нарсани олиб келишади, текинга. Аммо бу бепул совға қачондир тугаши мумкин. Тугаётганга ўхшайди”, - дейди Россия президенти.

 

 

    Бошқа янгиликлар