АсосийДУНË

Қозоғистонда ўқувчи партага урилиб, вафот этди

Ақтўбе шаҳридаги мактаблардан бирида 13 ёшли ўқувчи вафот этди.Таъкидланишича, фожеа учинч...

Ақтўбе шаҳридаги мактаблардан бирида 13 ёшли ўқувчи вафот этди.

Таъкидланишича, фожеа учинчи қаватда содир бўлган. Синфга югуриб кирган бола, остонада қоқилиб, томоғи билан парта бурчагига урилган.

Ақтўбе вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси содир бўлган воқеа ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган.

Текширув вақтида жағ соҳасида жароҳат аниқланган. Дарҳол реанимацияга олиб борилган ва соат 11:25 да болада ўлим ҳолати ҳақидаги маълумот қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар