АсосийDunyo

“Эрон эронофобия билан курашмоқчи”

'“Эрон эронофобия билан курашмоқчи”'ning rasmi

Эрон Вазирлар Маҳкамаси бир томонлама тартибда 32 давлат билан виза режимини бекор қилишни маъқуллади. Бу ҳақда мамлакат маданий мерос, ҳунармандчилик ва туризм вазири Иззатуллоҳ Зарғамий маълум қилди, деб хабар беради “Irna” агентлиги. 

Виза режими бекор қилинган мамлакатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Шунингдек, рўйхатдан БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Перу, Куба, Мексика, Венесуэла, Босния ва Герцеговина, Сербия, Хорватия, Беларусь ва бошқа давлатлар ўрин олган.

“Эрон дунё, одамлар билан мулоқот қилмоқчи, эронофобия билан курашмоқчи. Виза режимининг бир томонлама бекор қилиниши Эронга бемалол келадиган чет эл фуқаролари билан мулоқот қилиш учун имкониятдир”, — дейди Зарғамий. 

    Бошқа янгиликлар