1

Тошкентда қалбаки қарийб 9000 АҚШ доллар сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 15.12.2023, 13:24
Тошкентда қалбаки қарийб 9000 АҚШ доллар сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда "Эркин" ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

 Тадбирда фуқаро А.Ж. бошқарувидаги Lacetti русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилган.  

Натижада ушбу фуқаро жами 89 дона бўлган 100 АҚШ долларлик қалбаки 8 900 АҚШ долларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши  қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1