АсосийДУНË

Москвага "Ваня" циклони ёпирилди (видео)

Болқондан Москвага етиб келган "Ваня" циклони кучли қор ёғишига сабаб бўлди. Бир кечада по...

Болқондан Москвага етиб келган "Ваня" циклони кучли қор ёғишига сабаб бўлди. Бир кечада пойтахтга ойлик ёғингарчиликнинг бешдан бир қисми тўғри келди, деб хабар бермоқда Россия ОАВ.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 24 соат ичида қор кўчкиларининг баландлиги ярим метрга етган. Бу сўнгги 63 йилдаги энг кучли қор бўлгани айтилмоқда.

Ҳафтанинг энг қорли куни 15 декабрь, жума куни бўлади. кундузи -9... -5, кечаси -10 ... -7 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Қайд қилинишича, Ўрта ер денгизи циклони Москвага кунига 19-24 миллиметргача ёғингарчилик келтиради.

 

    Бошқа янгиликлар