Ҳукумат валиаҳд шаҳзода Мишаал ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабаҳни Қувайтнинг янги амири этиб тайинлади, деб ёзади AЛ Қабас газетаси. Аввалроқ Қувайт давлат телевидениеси мамлакат амири шайх Наваф ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабоҳ вафот этэтганини маълум қилган эди.
Собиқ амир шайх Наваф ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабоҳ 87 ёшида вафот этди. Маълумотларга кўра, у ноябрь ойи охирида "соғлиғидаги шошилинч муаммолар туфайли" касалхонага ётқизилган.
Айни дамда мамлакатда 40 кунлик мотам эълон қилинди, давлат муассасалари уч кунга ёпилди.
Бундан ташқари, Мисрда ҳам уч кунлик мотам эълон қилинди. Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ўз баёнотида Қувайт марҳум амирини “буюк ва донишманд” деб атади. Бу ҳақда Миср раҳбари матбуот котиби маълум қилди.






