АсосийDunyo

Ливия қирғоқлари яқинида ҳалокатга учраган кемада бўлган 60 дан ортиқ муҳожир чўкиб кетди

'Ливия қирғоқлари яқинида ҳалокатга учраган кемада бўлган 60 дан ортиқ муҳожир чўкиб кетди'ning rasmi

Ливия қирғоқлари яқинида ҳалокатга учраган кема ҳалокатида камида 61 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилотининг Ливия бўлими Х (собиқ Тwиттер) ижтимоий тармоғида хабар берди.

“Ливия қирғоқлари яқинида фожиали кема ҳалокатга учраши оқибатида 61 нафар муҳожир, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди”, — дейилади хабарда.

Хабарга кўра, чўкиб кетган қайиқдаги йўловчиларнинг аксарияти Нигерия, Гамбия ва бошқа Африка мамлакатлари фуқаролари бўлган. Халқаро миграция ташкилоти вакиллари омон қолганларга тиббий ёрдам кўрсатди, 25 киши Триполи яқинидаги ҳибсхонага жўнатилди.

    Бошқа янгиликлар