АсосийSport
2618

Умида Омонова шахматнинг блитс йўналишида Осиё чемпиони бўлди

'Умида Омонова шахматнинг блитс йўналишида Осиё чемпиони бўлди'ning rasmi

Айни кунларда БААнинг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Мусобақада 41 та давлатдан 650 нафар шахматчилар иштирок этмоқда. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Умида Омонова блитс йўналишида 1-ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди. 

Шунингдек, яна бир ҳамюртимиз Даврон Шарипов 2-ўринни эгаллаган бўлса, Маликахон Жумаева ва Ҳуснорахон Ҳуснитдиновалар 3-ўрин соҳибига айланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар