1

Қорақалпоғистонда масъуллар 612,3 тонна кўмирни талон-торож қилишди

ЖИНОЯТ 19.12.2023, 15:43
Қорақалпоғистонда масъуллар 612,3 тонна кўмирни талон-торож қилишди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тахиатош туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда “U.E.” МЧЖ масъул шахслари давлат хусусий шерикчилик битимга асоссан тумандаги 49 та ижтимоий соҳа объектларини иситиш мавсумида кўмир билан узлуксиз таъминлаш учун ажратилган маблағларнинг 452,3 млн сўмини бошқа мақсадларга сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Балиқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Шаҳрихон кўмир омбори масъул шахслари аҳолига имтиёзли нархда 612,3 тонна кўмир сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, ушбу кўмирни бозор нархида бошқа шахсларга сотиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1