1

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Транспорт йўлаклари ва логистикани ривожлантириш бошқармаси мансабдори пора билан қўлга тушди

ЖИНОЯТ 19.12.2023, 19:33
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Транспорт йўлаклари ва логистикани ривожлантириш бошқармаси мансабдори пора билан қўлга тушди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Транспорт йўлаклари ва логистикани ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси М.М. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқаро А.Т.ни алдаб, унинг ишончига кириб, Тошкент шаҳрида жойлашган АҚШ элчихонасида ишловчи танишлари орқали виза-стикер олишига ва АҚШга жўнаб кетишига амалий ёрдам беришини ваъда килган. Таъмагарлик йўли билан 14.000 АҚШ доллари пул маблағларини талаб қилган. Бу ҳақда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси darakchi.uz'га маълум қилди.

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳри Камоллидин Бехзод МФЙда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.М. ўзи талаб қилган пуллардан бўнак сифатида 10.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
    Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қинғир йўллар билан хорижга чиқиб, бойиб кетишни кўзлаган кимсаларнинг чет элда “ошиғи олчи бўлишига” ҳеч ким кафолат бермайди. Бундай инсонларга “ёрдам қўлини чўзаётган” “саховатпешалар”га эса, албатта, қонуний чора кўрилади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1