АсосийЖАМИЯТ

Марказий Осиёнинг етакчи аёллари аниқланди

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда ҳ...

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда ҳамда минтақа экспертлари кўмагида илк бор “Марказий Осиёнинг етакчи аёллари” рейтингини тузди.

Саралаш тартиби

Қайд этилишича, рейтингга киритилган аёллар минтақада турли соҳаларга, шу жумладан сиёсат, бизнес, таълим, фан, санъат ва ижтимоий масалаларга ижобий таъсир кўрсатган.Номзодлар рўйхати шакллантирилгач, Ҳаракатнинг минтақа миқёсидаги экспертлар гуруҳига тақдим этилган. Экспертлар номзодларни ҳам математик, ҳам эмпирик методларга таянган ҳолда саралаган.

 

Биринчи босқич

 

Саралаш жараёнининг биринчи босқичида номзодлар қуйидагиларга қараб баҳоланди:

 

- эгаллаб турган лавозими ва қарорлар қабул қилишга таъсир қилиш даражаси (10 балл);

- иқтибосларда келтирилиши ва таниқлилиги (10 балл);

- ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ташаббусларни илгари сурганлиги (5 балл).

 

Иккинчи босқич

 

Иккинчи босқичда минтақанинг 300 яқин экспертлар иштирокида онлайн овоз бериш жараёни ўтказилди. Овоз берган экспертлар таркибида инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсманлар, минтақанинг етакчи “ақл марказлари” раҳбарлари, парламентарийлар, академиклар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ташкилотлар вакиллари бор.

 

Зироат Мирзиёевадан то Севара Назархонгача: Марказий Осиёнинг етакчи аёллари аниқланди

 

Марказий Осиёнинг ТОП-40 етакчи аёллари рўйхати:

 

Зироат Мирзиёева – “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг биринчи хоними

 

Айгул Жапарова – “Эне-балага тирек” жамоат фонди раиси, Қирғиз Республикасиннинг биринчи хоними

 

Азизмо Асадуллаева – Тожикистоннинг биринчи хоними

 

Танзила Норбоева – Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси

 

Дунёгўзал Гулманова – Туркманистон Миллий Генгеши Межлиси раиси

 

Саида Мирзиёева – Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси

 

Олга Перепечина – Қозоғистон Сенати Раиси ўринбосари

 

Жамила Исаева – Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси (раиси) ўринбосари

 

Дилрабо Мансури – Тожикистон Мажлиси намоёндагон Мажлиси Оли раиси ўринбосари

 

Дания Еспаева – Қозоғистон Парламент Мажлиси раиси ўринбосари

 

Зуҳра Иброҳимова – Олий Мажлис Спикери ўринбосари

 

Тамара Дуйсенова – Қозоғистон Бош вазири ўринбосари

 

Зулайҳо Маҳкамова – Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари

 

Роза Отунбаева – БМТ бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили ва БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси раҳбари, Қирғизистоннинг собиқ президенти

 

Озода Раҳмон – Тожикистон Президентининг ижроия аппарати раҳбари

 

Зулфия Сулейменова – Қозоғистон президенти маслаҳатчиси

 

Нуржан Шайлдабекова – Қирғиз Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси

 

Феруза Эшматова – Ўзбекистон Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)

 

Ажар Гиният – Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири

 

Аида Балаева – Қозоғистон маданият ва ахборот вазири

 

Зулфия Давлатзода – Тожикистон маданият вазири

 

Гулнора-Клара Самат – Қирғиз Республикасининг Россиядаги элчиси

 

Мадина Абилқасимова – Қозоғистон Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси

 

Робахон Маҳмудова – Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари

 

Умут Шаяхметова – Қозоғистон “Halyq Bank” бошқарув раиси

 

Ляззат Ибрагимова – Қозоғистон “Отбаси банка” бошқарув раиси

 

Шоира Содиқова – Тожикистон “Арванд” банки бошқарув раиси

 

Кунсулу Закариё – Қозоғистон Фанлар академияси президенти

 

Светлана Ортиқова – Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари

 

Мяхри Бяшимова – Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари

 

Гаяне Умерова – Ўзбекистон Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари

 

Севара Назархан – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

 

Азиза Умарова – Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг Deliveriy Unit лойиҳа офиси раҳбари, жамоат арбоби

 

Гулбаҳор Маҳкамова – Тожикистон Тадбиркор аёллар Миллий ассотсиатсиясининг бошқарув раиси

 

Нозима Давлетова – Ўзбекистон Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси

 

Наталя Никитенко – Қирғиз Республикаси давлат ва сиёсат арбоби

 

Роза Айтматова – Қирғиз Республикаси жамоат арбоби, хизмат кўрсатган таълим ходими

 

Элвира Сурабалдиева – Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши депутати

 

Ирина Матвиенко – Ўзбекистондаги NeMolchi.uz лойиҳаси асосчиси

 

Динара Ошуракунова – Қирғиз Республикаси “Демократия ва фуқаролик жамияти учун” коалитсияси эксперти

 

Сенатга раислик қилаётган илк аёл

 

Экспертларнинг таъкидлашича, Танзила Норбоева Ўзбекистон тарихида Сенатга раислик қилаётган илк аёл. Бунгача у Касаба уюшмалари федератсияси кенгаши раиси, Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида фаолият юритган. “Шуҳрат” медали, “Фидокорона хизматлари учун” ордени, I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган. 2019 йилда “Энг фаол давлат арбоби – Ўзбекистонда йил одами” cифатида эътироф этилган.

 

Биринчи аёл президент

Роза Отунбоева Марказий Осиёдаги биринчи аёл президент. Бугунда Қирғиз Республикаси ривожига кўп томонлама ҳисса қўшаётган “Роза Отунбоева ташаббуси” жамоат фонди асосчиси. У етакчилик, дипломатия, фаол фуқаролик ва халқаро ҳамкорлик соҳаларида 35 йилдан ортиқ касбий тажрибага эга. Фуқаролик жамияти, давлат ва хусусий секторлар ҳаётини яхшилашга қўшган ҳиссаси учун Қувайт мукофоти билан тақдирланган.

 

 “Замин” фонди эътироф этилди

 

Экспертлар, шунингдек, Зироат Мирзиёева раислигидаги “Замин” фонди соғлиқни сақлаш, таълим, ёллар, болалар, ёшлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва қарияларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга ошириб келаётганини эътироф этди. Биринчи хоним халқаро миқёсдаги йирик анжуманлар, саммитларда фаол иштирок этиб, ижтимоий мулоқотни мустаҳкамлашга, ўзбек жамияти ривожига салмоқли ҳисса қўшмоқда.

 

QazCovid-in вакцинасини ишлаб чиққан

 

Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фанлар академияси президенти Кунсулу Закариё биология фанлари доктори, профессор, Ал-Фoробий номидаги фан ва техника соҳасидаги Давлат мукофоти лауреати. Олима аёл Қозоғистон илм-фанини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган. У CoVID-19 коронавирус инфексиясига қарши QazCovid-in (QazVac) ваксинасини ишлаб чиқди. 200 дан ортиқ илмий нашрлар ҳамда илмий-услубий қўлланмалар, монографиялар, ихтиролар ва меъёрий-техник ҳужжатлар муаллифи.

 

Шарқий Европадаги энг яхши банк бошқарувчиси

 

Умут Шаяхметова Қозоғистонда аёл бизнес етакчиларидан бири. У бошқараётган Халқ банки Марказий Осиёдаги йирик банклардан биридир. 2023 йилда нуфузли халқаро нашр – “Интернатионал Банкер”га кўра, Шарқий Европадаги энг яхши банк деб топилди. Шунингдек, Қозоғистон Олимпия қўмитаси витсе-президенти бўлган биринчи аёлдир.

 

Сўз эркинлигини таъминлашда фаол

 

Саида Мирзиёева Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш, маданият соҳасини ривожлантириш, шунингдек, гендер тенглиги масалалари бўйича фаоллик кўрсатиб, хотин-қизларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлайди. Жамиятдаги муаммоларни кўтариб, аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига муносабатини билдириб келади. Халқаро минбарларда Ўзбекистон номидан сўзга чиқиб, йирик таълимий ва маданий, экологик лойиҳаларни тақдим этмоқда.

 

Парламентнинг энг ёш спикери

 

34 ёшли Дунёгўзал Гулманова Туркманистон тарихида парламентнинг энг ёш спикери ҳисобланади. Экспертлар унинг ушбу лавозимга сайланишини мамлакат сиёсий манзарасида муҳим ўзгаришлардан дарак эканини таъкидлаган. Охирги парламент сайловлари натижаларига кўра, депутатларнинг 25,60 фоизини аёллар ташкил этди. Депутатлар таркиби сезиларли даражада ёшарди: қарийб 10 фоизи 30 ёшгача, 40,80 фоизи эса 40 ёшгача бўлган фуқаролардир.

 

Сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари етакчи аёлларининг мулоқот қилиши, ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириши, тажриба алмашиши учун платформа яратилди. Хусусан, 2021 йилда Марказий Осиё етакчи аёлларининг илк мулоқоти Ўзбекистонда бўлиб ўтди. Мулоқот натижасида Марказий Осиё аёлларининг давлат бошқаруви, превентив дипломатия, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, тадбиркорлик ва бизнес, маданият, таълим, фан, санъат, гендер тенглиги ва умуман барқарор ривожланиш соҳаларида ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди. Шунингдек, минтақа мамлакатларининг тадбиркор аёллари иштирокида бизнес форумлар ташкил этилди.

    Бошқа янгиликлар