1

Форишда 17 минг долларга АҚШга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

ЖИНОЯТ 19.12.2023, 21:27
Форишда 17 минг долларга АҚШга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент хабар берди.

Департаментнинг Фориш туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. фуқаро У.У.нинг ишончига кириб, уни 17 000 АҚШ доллари эвазига АҚШига Мексика давлати орқали юборишини айтиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1