АсосийDunyo

Афғонистон Тожикистондан бир ойда салкам 2 млн долларлик электр сотиб олди

'Афғонистон Тожикистондан бир ойда салкам 2 млн долларлик электр сотиб олди'ning rasmi

Тожикистон 2023 йилнинг ноябрь ойида Афғонистонга 1,9 миллион долларлик электр энергияси экспорт қилди. Бу ҳақда мамлакат статистика бошқармасига таяниб, Asia-Plus хабар берди.

Хабарга кўра, экспорт ҳажми ўтган ойга нисбатан 46 фоизга кўпдир. Умуман олганда, 2023 йил бошидан буён Тожикистон хорижга 107,7 миллион долларга электр энергияси етказиб берган, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 5 фоизга кўп.

“Барки Тожик” очиқ акциядорлик жамияти Ўзбекистонга электр энергияси фақат ёзда экспорт қилинишини, Афғонистонга етказиб бериш куз-қиш мавсумида, бироқ “фақат инфратузилмани сақлаб қолиш учун” кичик ҳажмларда давом этишини билдирган эди. Чунки йилнинг совуқ даврида республиканинг ўзида ҳам электр энергияси кескин танқислиги кузатилмоқда.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг 11 ойи давомида республикада қарийб 19,9 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 3,4 фоизга кўпдир. Жорий йилда электр энергиясининг 95 фоиздан ортиғи гидроэлектростанцияларда, қолган қисми эса иссиқлик ва қуёш электр станцияларида ишлаб чиқарилди.

    Бошқа янгиликлар