АсосийJamiyat

Самарқандда ўқувчини уриб юбориб, қочиб кетган ҳайдовчи 15 ёшли йигит бўлиб чиқди

'Самарқандда ўқувчини уриб юбориб, қочиб кетган ҳайдовчи 15 ёшли йигит бўлиб чиқди'ning rasmi

Аввалроқ, Самарқандда Gentra ҳайдовчиси мактаб ўқувчини уриб юбориб, қочиб кетгани тўғрисида хабар берган эдик. 

Маълум қилинишича, ҳодиса содир бўлган вақтда  Gentrа 15 ёшли йигит бошқарувида бўлган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ маълум қилди. 

У онасига тегишли машинани сўрамасдан миниб чиққан. Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Уддабурон ўқувчи ЙТҲ содир этгандан сўнг устахонага бориб, машинасининг шикастланган жойларини таъмирлатишга ҳам улгурган”, — дейилади хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар