Ижтимоий тармоқларда "Косондаги мактаб директори вояга етмаган қизни келин қилди" мазмунидаги видео тарқалди.
Ҳолатга Болалар омбудсмани ойдинлик киритди.
Маълум қилинишича, Косон туманидаги 59-мактаб директори Р.С. ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 27 ноябрь куни фарзанди Х. Х. ни никоҳ тўй маросимини ўтказган.
Видео лавҳадаги мактаб директорининг келини Б.Н. ҳозирда умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси эмаслиги аниқланиб, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларига кўра, у 29.10.2005 йилда туғилиб, ҳозирда вояга етган (18 ёш), дейилади хабарда.






