АсосийЖАМИЯТ

Пискентда паррандачилик фермасида ёнғин чиқди (видео)

Тошкент вилояти Пискент туманида паррандачилик фермасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВ ахборот...

Тошкент вилояти Пискент туманида паррандачилик фермасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, 21 декабрь куни соат 15:20 да Тошкент вилояти, Пискент тумани, “Култепа” МФЙда жойлашган паррандачилик фермаларининг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган. 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:33 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, фуқароларнинг куйиш тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари бўйича маълумот келиб тушмади.

    Бошқа янгиликлар