АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз кўтарилади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди...

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12-17° илиқ бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-17° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9-14° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар