АҚШда кучли сув тошқинлари давом этмоқда. Жумладан, Тинч океанидан келган бўрон сабаб юз берган кучли ёмғирлар оқибатида Жанубий Калифорниянинг Санта Барбара шаҳри сув остида қолди. Бу ҳақда zomon.uz хабар бермоқда.
Сув сатҳи машиналарнинг ойналаригача кўтарилиши натижасида йўлларда транспорт ҳаракати тўхтаб қолган. Маҳаллий расмийларнинг хабар беришича, ҳозирда ёмғирлар анча камайган, лекин шаҳар кўчалари ҳамон сув остида қолмоқда.
Синоптикларнинг фикрича, ушбу ҳолат яна бир-неча кун давом этиши мумкин.
23.12.2023 14:58
Калифорнияда бутун шаҳарни сув босди






