1

Хоразмда тадбиркорнинг 428,7 млн сўмлик дори воситаларини ўзлаштирган менежер аниқланди

ЖИНОЯТ 23.12.2023, 19:28
Хоразмда тадбиркорнинг 428,7 млн сўмлик дори воситаларини ўзлаштирган менежер аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда фуқаро D.A. “F.L.” МЧЖнинг менежери вазифасида ишлаб келиб, тадбиркорнинг 428,7 млн сўмлик дори воситаларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1