АсосийDunyo

Байден Рождество байрами учун таътилга чиқди

'Байден Рождество байрами учун таътилга чиқди'ning rasmi

АҚШ президенти Жо Байден Рождество байрами учун таътилга чиқди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар бермоқда.

У дам олиш кунларини шаҳар ташқарисида ўтказади, кейин эса Кариб денгизи оролларига учади.

Кеча, 23 декабрь куни Байден Кемп Девиддаги қароргоҳига кўчиб ўтган. Рождество арафасида давлат раҳбари у ерда қолмоқчи. Шундан сўнг президент ва биринчи хоним бирровга Оқ уйга қайтади, 27 декабрь куни эса Янги йилни нишонлаш учун Санта-Круз оролига йўл олишади.

Президентнинг Республикачилар партиясидан бўлган рақиблари унинг 2,5 йиллик президентлик даврида 358 кунни дам олиш куни сифатида ўтказганини ҳисоблаб чиқишди. Бу деярли бир йил дегани. Қўшма Штатлар раҳбари ёзги таътилни Делавер штатида жойлашган пляжли қароргоҳида ўтказганди.

    Бошқа янгиликлар