Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғида “Янги Нафас – экиден” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди.

Унда иштирокчилар эркаклар, аёллар ва аралаш эстафетада ҳамда бошқа тоифалар бўйича рақобатлашди. Мусобақанинг микс йўналишида “Z_Runteam” жамоаси, эркаклар ўртасида “Mudofa vazirligi”, аёллар орасида ”Radikteam” жамоалари маррага биринчи етиб келди.

Ғолиб жамоаларга:
Биринчи ўрин учун – 7 000 000 сўм;
Иккинчи ўрин учун – 5 000 000 сўм;
Учинчи ўрин учун – 3 000 000 сўм.






