1

Сурхондарёда Афғонистон фуқароси ИИБ ходимига пора бераётганда қўлга тушди

ЖИНОЯТ 25.12.2023, 15:18
Сурхондарёда Афғонистон фуқароси ИИБ ходимига пора бераётганда қўлга тушди

Сурхондарё вилояти ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси масъул ходимига Термиз шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган Афғонистон фуқароси Д.С. билан учрашади. Айни пайтда Термиз шаҳрида яшаб келаётган, 2005 йил туғилган фарзанди Д.А.нинг беш-олти ой визасиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаб туриши ёки унга ноқонуний равишда виза расмийлаштириб бериши учун 800 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф этган. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда.

Вилоят ИИБ масъул ходими Д.С.га Ўзбекистонда пора олиш ва бериш жиноят экани ҳақида қайта-қайта ҳуқуқий тушунча беришига қарамай, у бу фикридан қайтмаган. Шундан сўнг масъул ходим Ўзбекистон Республикаси ИИВ шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи номига билдирги ёзган.  

Давлат хавфсизлик хизмати Сурхонларё вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Афғонистон фуқароси D.Sabir 800 доллар миқдоридаги пулни пора сифатида бераётган вақтида ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1