АсосийЖАМИЯТ

"Ўзгидромет" тезкор ахборот эълон қилди: ҳудудларда қор кўчиш хавфи бор

"Ўзгидромет" тезкор ахборот эълон қилди. Унга кўра: Жорий йилнинг 27 декабрь куни А-3...

"Ўзгидромет" тезкор ахборот эълон қилди. Унга кўра: 

Жорий йилнинг 27 декабрь куни А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м. гача пасайиши, шамол тезлиги  15 – 20 м/с гача кучайиши натижасида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келишига олиб келиши мумкин.

Шунингдек, жорий йил 25-29 декабрь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);

Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар