АсосийDunyo

Индонезияда никель заводи портлаши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

'Индонезияда никель заводи портлаши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Индонезиянинг Сулавеси оролидаги никель заводида рўй берган портлаш оқибатида камида 13 ишчи ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди, дея ёзмоқда Zamon.uz

Дастлабки маълумотларига кўра, портлаш таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда содир бўлган. Бу яна бир неча портлашларга сабаб бўлди. Чунки яқин атрофда кўплаб кислород баклари бўлган.

Бир неча соатдан кейин ёнғин ўчирилган. Портлашда 8 нафар индонезиялик ва 5 нафар хитойлик ҳалок бўлган.

Туман раҳбари вазифасини бажарувчи Рахмансия Исмоилнинг маҳаллий матбуотга айтишича, жароҳатланганларнинг деярли ярми хорижлик ишчилар бўлиб, улардан камида 17 нафари оғир яраланган.

Компания жабрланганларни даволаш харажатларини қоплашини айтди.

Маълумот учун: IMIP — зангламайдиган ва карбонли пўлат ишлаб чиқарадиган Хитой компаниясига тегишли никель эритиш заводи.

Шу йил бошида худди шу саноат паркидаги никель заводида норозилик намойиши чоғида хитойлик ва индонезиялик ишчилар ҳалок бўлганди.

Шунингдек, бир неча ой олдин худди шу заводда содир бўлган ёнғин натижасида бир ишчи ҳалок бўлган ва олти киши жароҳатланган.

    Бошқа янгиликлар