АсосийDunyo

Нигериядаги теракт оқибатида камида 160 киши қурбон бўлди

'Нигериядаги теракт оқибатида камида 160 киши қурбон бўлди'ning rasmi

Нигерия марказидаги Плато штатида содир этилган қуролли ҳужумда камида 160 киши ҳалок бўлди, 300 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бир неча аҳоли пункти аҳолиси навбатдаги қуролли ҳужумдан қўрқиб, уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Сўнгги бир неча йил давомида бу минтақада диний ва этник низолар давом этмоқда.

Amnesty International ташкилоти ҳужумлардан сўнг Нигерия ҳукуматини танқид қилиб, "Плато штатидаги аҳоли пунктларига тез-тез қилинадиган ҳужумларни" тўхтата олмаганини айтди.

    Бошқа янгиликлар