АсосийJamiyat

Тошкент метросида аёл поезд йўлагига тушиб кетди (видео)

'Тошкент метросида аёл поезд йўлагига тушиб кетди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда Тошкент метросининг Чилонзор метро бекати платформасида бир аёл ўзини поезд йўлига ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Ходиса бугун 27 декабрь куни содир бўлган. Бу ҳақда Метрополитен Матбуот хизматининг хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, йўловчи аёл ўзини ташламаган. Унинг тоби қочиб, метро йўлига йиқилиб тушган.

Бекатда фаолият олиб бораётган ходимлар томонидан тезкор кўрилган чора тадбирлар натижасида, йўловчи ҳеч қандай тан жароҳатларсиз хавфсиз тарзда платформага олиб чиқилган ҳамда унга биринчи ёрдам кўрсатилган.

    Бошқа янгиликлар