АсосийDunyo

Москвада полициячига ҳужум қилган ўзбекистонлик эркакка жиноят иши очилди

'Москвада полициячига ҳужум қилган ўзбекистонлик эркакка жиноят иши очилди'ning rasmi

Москвадаги Саларьево метро бекатида полициячига ҳужум қилгани айтилаётган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан ҳукумат вакилига зўравонлик ишлатиш моддаси бўйича жиноий иш очилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Москва бош тергов бошқармасига таяниб, ТАСС хабар берди.

“Россия Тергов қўмитасининг Москва бўйича Бош тергов бошқармасининг тергов органлари Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 318-моддаси 1-қисми (давлат амалдорига нисбатан зўравонлик қўллаш) ва 228-моддасида  (гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, ташиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш) назарда тутилган жиноят асосида жиноят ишини тергов қилмоқда”, дейилади хабарда.

Тергов маълумотларига кўра, ўзбекистонлик эркак Саларьево станцияси фойесида милиция хонасида бўлган ва бошқа бир қоидабузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилмаслик учун қочишга уринган.

Полициячи уни тўхтатмоқчи бўлганида қўлга олинган шахс куч ишлатишга уринган. Бироқ у ушланган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.  

 

    Бошқа янгиликлар