АсосийJamiyat

Сурхондарёда бодом гуллади

'Сурхондарёда бодом гуллади'ning rasmi

Воҳада кейинги кунларда кузатилаётган илиқ ҳаво таъсирида Бойсун туманида бодом дарахти гуллади.

Қиш фаслининг бу вақтида бодомнинг уйғониши ҳали олдинда турган совуқлар таъсирида нобуд бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Мутахассислар бодомнинг эрта уйғониши ва гулини совуқ урмаслиги учун куз фасли ва февраль ойида оҳакка соз тупроқ қўшиб оқлашни тавсия этади.

Оқ ранг қуёш нурининг танага тўғридан-тўғри тушиш даражасини пасайтиради. Бунинг натижасида дарахт кечроқ уйғонади ва гулини совуқ уруши камаяди.

    Бошқа янгиликлар