Исроилнинг Москвадаги элчиси Александр Бен Зви дипломатик миссиясини якунламоқда, унинг ўрнига Симоне Халперин яқин кунларда Россия пойтахтига келади. Бу ҳақда Исроилнинг Россия Федерациясидаги дипломатик ваколатхонасига таяниб ТАСС хабар берди.
"Исроилнинг Россиядаги элчиси Александр Бен Зви дипломатик фаолиятини якунлаб, Ташқи ишлар вазирлигидаги 40 йиллик хизматидан сўнг нафақага чиқмоқда. Унинг ўрнига янги элчи Симоне Хелперин Москвада иш бошлайди", — дейилади элчихона хабарида.
Исроил миссияси матбуот хизмати шарҳига кўра, Россия Федерациясидаги уч йиллик хизмати якунида Бен Зви Россия-Исроил муносабатлари нормал ривожланаётганини ва юзага келадиган ҳар қандай келишмовчиликлар ҳал этилишини таъкидлади.
Элчи, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар янада мустаҳкамланишига умид билдирган.
Халперин 1969 йилда Ригада туғилган, 1976 йилда Исроилга қайтишидан олдин у Ленинградда яшаган. У 1993 йилдан бери Исроил Ташқи ишлар вазирлигида фаолият юритади.