АсосийDunyo

Тожикистон Роғун ГЭСнинг учинчи реакторини 2025 йилда ишга туширишни режаламоқда

'Тожикистон Роғун ГЭСнинг учинчи реакторини 2025 йилда ишга туширишни режаламоқда'ning rasmi

Роғун ГЭСининг навбатдаги реактори 2025 йилда фойдаланишга топширилади. Бу режа ҳақида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бугун мамлакат парламентига мурожаати чоғида маълум қилган.

Унинг таъкидлашича, айни пайтда Роғун ГЭС қурилишида 15 минг ишчи ва мутахассис меҳнат қилмоқда, 3,5 минг турли техникадан фойдаланилмоқда.

Шу билан бирга, президент Роғун ГЭСи қурилиши учун ҳозирда 5 минг ишчи етишмаслигини таъкидлади.

– Лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш учун ҳозирда 20 минг ишчи ва мутахассис зарур, – деди давлат раҳбари.

 

Имомали Раҳмоннинг таъкидлашича, ўтган йили ГЭСини якунлаш учун 5 миллиард сомоний (456 миллион доллар) ажратилган.

Янги йилда уни якунлаш учун бошқа халқаро молия институтларидан маблағ жалб этилиши кутилмоқда.

Лойиҳанинг потенциал инвесторлари қаторига Жаҳон банки, Европа инвестиция банки, Осиё тараққиёт банки, Евроосиё тараққиёт банки ва бошқалар бор.

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Осиё инфратузилма инвестициялари банкидан (ХХР) 500 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит жалб этиш бўйича келишувлар аллақачон мавжуд. Шунингдек, Саудия тараққиёт жамғармаси билан 100 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни назарда тутувчи шартнома имзоланган.

    Бошқа янгиликлар