АсосийDunyo

Нигерияда Рождество қирғини: 20 қишлоқда камида 198 киши ҳалок бўлди

'Нигерияда Рождество қирғини: 20 қишлоқда камида 198 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Мамлакат расмийларига кўра, ҳужумлар ҳарбий тўдалар томонидан яхши мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилган. Улар мачете ва ўқотар қуроллар билан ҳужум уюштирган, уйлар ва машиналарга ўт қўйишган. Қирғин йиллар давомида диний ва этник зиддиятлар ҳукм сураётган Плато штатида содир этилган. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Нигериянинг асосан мусулмонлар яшайдиган шимолий минтақаси ва насронийлар кўпчиликни ташкил этувчи марказий ҳудуди ўртасида тўқнашув 2009 йилдан бери мавжуд. Бу "кўчманчилар ва деҳқонлар ўртасидаги зиддият" деб ҳам аталади. Аҳолининг тез суръатларда ўсиши ва иқлим ўзгариши деҳқонлар ва чорвадорлар ўртасида табиий ресурслар учун рақобатни кучайтирмоқда.

Нигериянинг ўта зиддиятли шароитларда сайланган янги президенти Бола Аҳмед Тинубумуаммони мамлакат иқтисодиётига сармоя жалб этиш орқали ҳал қилишга ваъда берди.

    Бошқа янгиликлар