1

Тошкент вилоятида 2 млрд сўмга яқин пиротехника воситаларини олиб кетаётган шахслар қўлга тушди

ЖИНОЯТ 29.12.2023, 12:06
Тошкент вилоятида 2 млрд сўмга яқин пиротехника воситаларини олиб кетаётган шахслар қўлга тушди

Тошкент вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида ИИББ ва унинг қуйи тизимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши назорат тадбирлари ҳам ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизматининг хабар берди. Оҳангарон туманида жойлашган Чинор ЙПХ масканида Водий-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган 32 ёшли ҳайдовчи Р.Р. бошқарувидаги Isuzu юк машинаси ҳудудий ИИБ, ДХХ ва Божхона ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда текширилганда, дарахт кўчатлари остига беркитилган ҳолатда 528 000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди ва далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинди.

ИИББ ходимлари томонидан мазкур йўналишда ноябрь ойидан бошлаб вилоят ҳудудида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида турли ҳажм ва кўринишдаги умумий қиймати 1 млрд 14 млн сўм бўлган 1 млн 709 минг дона ноқонуний пиротехника воситалари аниқланган ва тегишли тартибда муомаладан олинган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан 80 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, 9 та ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бундан ташқари, бир неча ҳолат ҳудудий вояга етмаганлар Комиссиясига ўрганиш учун юборилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1