АсосийJamiyat

Покистонда Янги йилни нишонлаш тақиқланди

'Покистонда Янги йилни нишонлаш тақиқланди'ning rasmi

Покистон муваққат бош вазири Анвар ул-Ҳақ Какар Фаластин билан бирдамлик белгиси сифатида мамлакатда барча Янги йил байрамларини нишонлашни тақиқлади.

"Мен барча покистонликларни фаластинликлар билан бирдамликка чақираман. Покистон халқи мотамда. Вазиятни инобатга олиб, Покистон ҳукумати Янги йил билан боғлиқ барча тадбирларни тақиқлашга қарор қилди", - деган Какар.

Маълумот учун, БААнинг Шаржа шаҳри ҳам Фаластин билан бирдамлик сифатида Янги йил байрамини нишонлашни чеклаганди.

    Бошқа янгиликлар