АсосийDunyo

Эронда Исроил билан ҳамкорликда айбланган тўрт киши қатл этилди

'Эронда Исроил билан ҳамкорликда айбланган тўрт киши қатл этилди'ning rasmi

Эроннинг ИРНА ахборот агентлиги хабарига кўра, 29 декабрь, жума куни эрталаб Моссад зобитлари бошчилигида мамлакат хавфсизлигига қарши кенг кўламли ҳаракатларни содир этган 10 кишидан иборат қўпорувчилик гуруҳининг тўрт нафар аъзоси суд тартибидан сўнг қатл этилган.

Қайд этилишича, маҳбуслар Вефа Ҳенаре, Арам Омери, Раҳмон Перҳазо ва Несим Немозий “мамлакатдаги тартибни бузиш мақсадида сионистик режим (Исроил) билан разведка ҳамкорлиги орқали зарар етказиш ва уруш олиб бориш” билан боғлиқ жиноятлар учун қатл этилган.

Бундан ташқари, маҳбуслар Моссад зобитлари билан видеоалоқа орқали тўғридан-тўғри алоқа қилгани, Теҳрон, Ҳормузғон ва Ғарбий Озарбайжон вилоятларида қўпорувчилик ҳаракатлари, шунингдек, мамлакат хавфсизлик идораларида ишлаган шахсларга суиқасд уюштиргани маълум қилинган.

Худди шу иш бўйича қолган олти нафар айбланувчининг ҳар бири “сионистик режим билан алоқаси” учун 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

    Бошқа янгиликлар