Ижтимоий тармоқлардаги ҳар бир баёноти трендга чиқадиган Сердар Ортач, бу сафар соғлиғи ҳақида баёнот берди.
Турк хонандаси кўп йиллар давомида склероз касаллиги билан курашмоқда. Унинг айтишича, хасталик уч марта ҳуруж қилган, агар яна такрорланса оёғини йўқотиш хавфи борлигини таъкидлайди.
У оёқ кийимини ечишга қийналишидан нолиган ва яхши бўлиб кетишига умид қилишини билдирган.
Склероз мия ва кўриш нервларини шикастлайдиган касалликдир. Хасталикнинг мияга таъсири туфайли бемор кўр ёки фалаж бўлиб қолиши мумкин.






