Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов уйи ёниб кетган аёл уйини таъмирлаб беришни ваъда берди.
Бугун Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов "Дегарон" МФЙ "Ховуз ариқ" кўчасида яшовчи Юлдуз Исломовадан ҳол-аҳвол сўраш ниятида ушбу манзилга борди.
Сабабики, ёлғиз ўзи уч нафар фарзандни вояга етказётган аёлнинг уйи ёниб кетиб, бошпанасиз қолган.
Оила эгаларига далда бўлиш ва уларни байрам билан табриклаш ниятида борган вилоят раҳбари тез кунларда Юлдуз Исломованинг уйи таъмирланиши ҳамда фарзандини иш билан таъминлаш бўйича ваъда берди.






