1

Андижонда 900 млн сўм зарар келтирган “Майнинг-ферма” фаолиятига чек қўйилди

ЖИНОЯТ 02.01.2024, 12:01
Андижонда 900 млн сўм зарар келтирган “Майнинг-ферма” фаолиятига чек қўйилди

Андижон шаҳрида яшовчи 29 ёшли Қ.Б. ноқонуний йўллар билан бойлик орттириш мақсадида “Майнинг” фермасини ташкил қилган.

Ушбу “майнинг-ферма” шаҳар электр тармоқлари билан шартнома тузмасдан, 21 дона фаол майнинг қурилмаларини ўрнатиб, электр тармоғидан ноқонуний фойдаланиши натижасида 900 млн сўм миқдорда моддий зарар етказганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 185-2-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 185-2-моддаси 4-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1