АсосийJinoyat

Навоийда масжиддаги эҳсон қутиларидан пул ўғирлаб кетилди

'Навоийда масжиддаги эҳсон қутиларидан пул ўғирлаб кетилди'ning rasmi

Кармана туманида масжиддаги эҳсон қутиларидан пул ўғирлаган йигит ушланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ўғирликни Нурота туманида яшовчи 27 ёшли йигит қилган. У 2023 йил 9 декабр куни тунда Кармана тумани марказидаги Қосим-Шайх масжидига панжара оша кириб, у ердаги 5 дона эҳсон қутисини бузиб очган ҳамда ичидаги пулларни олиб кетган.

Йигитдан эҳсон қутиларидан ўғирланган 4 миллион 669 минг сўм пуллар ҳамда далилий ашёлар расмийлаштириб олинган. Ўтказилган суриштирув тадбирлари давомида йигит 2023 йилнинг 25 ноябридан 9 декабригача Нурота ва Кармана туманларидаги бир нечта масжидда эҳсон қутиларидан пулларни ўғирлаб келгани маълум бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар