АсосийJamiyat

Навоийдан Москвага учаётган самолёт фавқулодда қўндирилди

'Навоийдан Москвага учаётган самолёт фавқулодда қўндирилди'ning rasmi

“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY-9617 рейси билан Навоий-Москва йўналиши бўйича парвоз қилаётган самолёт ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай Урганч аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Бунга йўловчилардан бирининг аҳволи ёмонлашгани сабаб бўлган.

Бортида 107 йўловчи бўлган самолёт Тошкент вақти билан соат 18:42 да Урганч аэропортига қўнди. Йўловчи (Ўзбекистон фуқароси) рейсдан олиниб Урганч шаҳар шифохонасига ётқизилди.

Маҳаллий вақт билан соат 19:51да “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси самолёти “Внуково” аэропортига учиб кетди.

    Бошқа янгиликлар