АсосийJamiyat

Бир қатор мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятига чек қўйилди

'Бир қатор мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятига чек қўйилди'ning rasmi

Мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятига чек қўйиш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда  давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларининг айрим мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётганлигига оид эълон қилинган хабарлар ва бошқа очиқ маълумотлар асосида ўтказилган ўрганишлар давомида бир қатор мансабдор шахслар тадбиркорлик субъектларида таъсисчи ёки улушга эга эканлиги маълум бўлди.

Мазкур манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини бартараф этиш юзасидан Агентлик томонидан кўрилган чоралар натижасида “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” ДУК бош директори Ш.А., Миробод туман ҳокими А.С., “Миллий антидопинг агентлиги” раҳбари А.С., “Ахборотлаштириш Бош Маркази” УК раҳбари Д.С., Бўстон тумани ҳокими С.Н., “Миллий ПР-Маркази” ДУК директори Д.С., Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири ўринбосари У.М., ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.А.нинг тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик ва раҳбарлик фаолиятлари тугатилиши таъминланди.

    Бошқа янгиликлар