Бугун соат 19:40 ларда 4P-146 автомобил йўлининг Фарғона тумани Янгиобод МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида "Nexia -3" русумли автомашина иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга шошилиб чиқиши оқибатида, асосий йўлда ҳаракатланиб келаётган "Tracker" русумли автомашинага урилиб, ЙТҲ содир қилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Натижада "Nexia -3" автомобилида бўлган 2 нафар йўловчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Яна 3 нафар йўловчилар шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, спиртли ичимлик таъсирида рул бошқарувига ўтирманг. Байрам кунларида ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини асранг!






