Ҳиндистоннинг Панжоб штатида 3943 та ёқилғи қуйиш шохобчалари мавжуд бўлиб, уларнинг 80 фоизида 2 январь куни ёқилғи тугади, деди Панжоб ёқилғи қуйиш шохобчалари сотувчилар уюшмаси вакили.
Баъзи юк машиналари, автобус ва танкер ҳайдовчилари бунга қарши норозилик билдириш учун бир нечта штатларда уч кунлик иш ташлашни бошладилар.
Баъзи ОАВларда қайд этилишича, Ҳиндистонда етказиб бериш хизмати ходимлари ёқилғи етишмаслиги сабабли аллақачон отларга ўтмоқда. Бундай қизиқ воқеа Андхра-Прадеш штати пойтахти ҳисобланган Ҳайдаробод шаҳрида қайд этилган.






