АсосийЖАМИЯТ

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан олингани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан олингани айтилмоқда. У у...

'Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан олингани айтилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан олингани айтилмоқда. У ушбу лавозимга 2022 йилнинг декабрь ойида тайинланган эди.

Тарқалаётган хабарларга кўра, вазири вазифасини бажарувчи этиб Асилбек Худаяров тайинланган. 

 

Асилбек Худаяров бундан икки ой аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Амрилло Иноятов олий таълим, фан ва инновациялар вазири сифатида иш бошлаши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар